Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Паризод
Паризодим, гўзал малагим, Орзуимдек оппоқ тилагим,
Бу оламда ўзинг керагим, Кўксимдаги уйғоқ юрагим. 

Гўзал малагим,оппоқ тилагим, ўзинг керагим, Паризод, Паризод. 

Қучоқ очса бағрикенг кунлар, Шўх насимлар шодон шивирлар. 
Юрагимда очилиб гуллар, Сени гулдек суйсам паризод. 

Олам олам бағишлаб чирой, Юлдузларга бўлиб эркатой, 
Самоларда сайр айласа ой, Сени ойдек суйсам паризод. 

Гўзал малагим,оппоқ тилагим, ўзинг керагим, Паризод, Паризод. 

Муҳаббатдан сўз очган чоғлар, Гўзалликка бурканса боғлар. 
Пойимизга тиз чўкса тоғлар, Сени тоғдек суйсам паризод. 

Ёдга олсам сени наҳорлар, Тарқалсалар дилдан ғуборлар. 
Ҳамроҳ бўлса мудом баҳорлар, Сени шундай суйсам паризод. 

Гўзал малагим,оппоқ тилагим, ўзинг керагим, Паризод, Паризод.
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: Паризод

Похожие новости

    Реклама
    Популярные клипы
    Опрос
    Оцените мой сайт
    Всего ответов: 16