Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Қизларимиз сизга ўхшасин.
Олийжаноб эрига ўғил фарзанд туғиб беришни орзу қилиб яшаётган  аёл бу сафар ҳам қиз кўрди. 
Одамларни гап-сўзига парво қилмаслигини айтиб  аёлини қучоғига олган эр, унга далдалар берди.
Ана шундай сабрли, виждонли ва иймонли эри борлигидан таъсирланган рафиқасининг дилдаги сатрлари: 

Сиз ҳойнахой билмайсиз буни,
Бугун айтай кўнглим бўшасин.
Мен Худодан сўрайман шуни, 
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Келдингизми адажон дея,
Пойингизга кўрпа тўшасин.
Бўлсин сиздек мехрибон, софдил
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Ўша бизни кўролмаганлар,
Аламидан бугун қахшасин.
Отанга минг рахмат десинлар, 
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Бошларига тушмасин хеч ғам,
Ҳар жабхада бўлсинлар бекам.
Майли менга ўхшамаса хам,
Қизларимиз сизга ўхшасин.

ИншаАллох мана шу қизлар,
Бизни жаннат томон бошласин.
Роҳатини кўрайлик бизлар.
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Сиз ҳойнахой билмассиз буни,
Бугун айтай кўнглим бўшасин.
Мен Худодан сўрайман шуни, 
Қизларимиз сизга ўхшасин!
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: Сизга, ўхшасин., Қизларимиз

Похожие новости

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 16