Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» БОЙЛИКЛАРИМ
Қадрим баланд қаддим ҳам тетик,
Кўксим ҳам тоғ каби эмасдур кемтик.
Бошимни ҳеч ерда тутмайман эгик.
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Ҳаётда кўрсам гар оғир зарбалар,
Кўнглимга яқиним қилса зардалар.
Дўстларим юз бурса мендан кейин магар
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Баъзида ўз болам олмайди гапим,
Балки бу ожизлик сиғмайди ҳаддим.
Кўпайиб кетганда ҳасрату дардим,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Отам дер ҳар ерда ор талаш болам,
Одам бўлсанг сенга эгилар олам.
Кўнглимни кўтарар ҳамиша онам,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Савол берар кўплар бойлигинг неда?
Катта гапирасан яна ҳар ерда,
Худди бутун дунё қудрати сенда.
Дейман суянчиғим отам бор шукр,
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Отаю онамни асрасин Худо!
Хикмати дуодан қилмасин жудо!
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: БОЙЛИКЛАРИМ

Похожие новости

    Реклама
    Популярные клипы
    Опрос
    Оцените мой сайт
    Всего ответов: 16