Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Ато
Бир соғ одам қолмаган гўё,
Оғу экан ишқнинг атоси.
Мажнунларга тўлган бу дунё,
Туйғуларнинг мажруҳ xатоси - 
Ҳавасни севги деб ўйлаган.

Ҳеч соғ одам қолмаган гўё,
Заҳар экан ишқнинг атоси,
Қурбонларга тўлган бу дунё.
Гўзалларнинг жирканч xатоси - 
Бойликни баxтим деб ўйлаган.

Шоирларга тўлган бу дунё,
Ҳа! Шеър экан ишқнинг атоси.
Шеър битганлар барчаси гўё
(Шоирларнинг асрий xатоси) - 
Дилдан севаман деб ўйлаган..
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: АТО

Похожие новости

    Реклама
    Популярные клипы
    Опрос
    Оцените мой сайт
    Всего ответов: 16